ННТларга юридик хизмат кўрсатиш

«My Lawyer» адвокатлик фирмаси нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)га юридик хизмат кўрсатиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатади. ННТларга юридик хизмат кўрсатиш ойлик тўлов асосида ННТ фаолиятини юридик жихатдан мунтазам равишда таъминлашдан иборат. ННТларга юридик хизмат кўрсатиш борасида «My Lawyer» адвокатлик фирмаси мутаҳассислари қуйидаги хизматларни кўрсатадилар: - ННТ фаолиятидан келиб чиқувчи, ҳуқуқий масалалар бўйича оғзаки маслаҳатлар бериш, шу жумладан телефон ва электрон почта орқали; - шартномаларга виза қўйиш ёки юридик хулосалар бериш; - ташқи иқтисодий битимлар (импорт ва экспорт шартномалари, уларга қўшимча келишувлар) бўйича юридик хулоса тақдим қилиш; - буйруқларни (меҳнат, ишлаб чиқариш масалалари бўйича) экспертизадан ўтказиш ва виза қўйиш; - тузиладиган шартномаларнинг, келишув битимларнинг тайёр лойиҳаларини экспертиза қилиш, шунингдек уларни тузатиш ва қайта ишлаш (зарур бўлганда); - шартномалар, келишув битимлар, хатлар, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш; - ташқи иқтисодий битимлар (импорт шартномаси, экспорт шартномаси, уларга қўшимча келишувлар) лойиҳаларини ишлаб чиқиш; - буйруқ, қарор, баённома ва бошқа локал меъёрий ҳужжатлар шунингдек хат, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш; - хат, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини уларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мослиги бўйича экспертизадан ўтказиш ва тузатиш; - ННТ таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, бундай ўзгатритиш ва қўшимчалар билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар мажмуи, шунингдек ваколатли органда уларни рўйхатдан ўтказишни тўлиқ кузатиб бориш; - ҳуқуқий масалалар бўйича ёзма ахборот (аналитик) маълумотнома тайёрлаш; - дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича даъво ишлари; - ННТ фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича турли давлат органларида мижоз манфаатларини ҳимоя қилиш; - ННТ молиявий-хўжалик фаолияти бўйича текширишларида қатнашиш.