Нима учун My Lawyer

Муваффақиятли бизнес юритишни профессионал юридик ва бухгалтерлик хизматларисиз амалда тасаввур этиш қийин. Малакали мутаҳассисларнинг фирмани рўйхатдан ўтказиш, бизнес фаолиятини юритиш, солиққа тортиш, меҳнат муносабатлари ҳамда суддаги низолар юзасидан ҳуқуқий кўмаги бизнесингизнинг муваффақияти ва тараққиёти гаровидир.

"My Lawyer" адвокатлик фирмаси мутахассислари сизга айнан шундай ҳуқуқий кўмакни таъминлаб беради ҳамда бизнесингизнинг ривожи, муваффақияти ва тараққиёти учун керак бўлган кенг турдаги юридик хизматларини таклиф этади.

Хизматларимизнинг юқори стандарт даражаси, ҳар қандай масалани ҳал қилишда малакали ёндашувимиз ва ходимларимиз малакасининг доимий равишда оширилиши, шу жумладан замонавий инновациялар ва касбдошларимизнинг ҳалқаро майдондаги тажрибасини қўлланилиши мижозларимизга маҳаллий (локал), трансчегаравий ва жаҳон миқёсида самарали рақобатни амалга ошириш учун профессионал ёрдам кўрсатиш имкониятини беради.

"My Lawyer" адвокатлик фирмаси Ўзбекистоннинг юридик хизматлар соҳасида жадал ва муваффақиятли ривожланиб келаётган адвокатлик тузилмаларидан бири ҳисобланади.

Фирма фақат тадбиркорлик соҳасида юридик хизматлар кўрсатишга иҳтисослашган. Фирманинг фаолияти давомида фирма ходимлари ўзларини бизнес консалтинг, судда вакиллик, корпоратив ва бизнес хуқуқ, ҳамда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳаларида энг яхши мутаҳассислардан бири сифатида намоён қилишга муяссар бўлишди.

"My Lawyer" адвокатлик фирмасининг ўзига хослиги фирма профессионал аудиторлар, иқтисодчилар, молиявий муттахассислар, аналитиклар, маслаҳатчилар, баҳоловчилар ва бухгалтерлар билан яқин ҳамкорликда фаолият юритишидадир.

Юриспруденция соҳасидаги салмоқли амалий тажриба, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халкаро ҳуқуқ меъёрлари борасидаги чуқур билим, ҳамда юқорида зикр этилган фирманинг ўзига хос хусусиятининг уйғунлиги фирмамиз учун ҳар қандай мураккаб масала юзасидан мижозларимизга юқори профессионал юридик хизмат кўрсатиш имконини беради.