Ваколатхоналарга юридик хизмат кўрсатиш

«My Lawyer» адвокатлик фирмаси хорижий корхоналарнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналарига юридик хизмат кўрсатиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатади. хорижий корхоналарнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналарига юридик хизмат кўрсатиш ойлик тўлов асосида ваколатхона фаолиятини юридик жихатдан таъминлашдан иборат.

Ваколатхоналарга юридик хизмат кўрсатиш борасида «My Lawyer» адвокатлик фирмаси мутаҳассислари қуйидаги хизматларни кўрсатадилар:
- мижоз фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар бўйича оғзаки маслаҳатлар бериш, шу жумладан телефон ва электрон почта орқали;
- шартномаларга виза қўйиш ёки юридик хулосалар бериш;
- ташқи иқтисодий битимлар (импорт ва экспорт шартномалари, уларга қўшимча келишувлар) бўйича юридик хулосалар бериш;
- мижознинг буйруқларини (меҳнат, ишлаб чиқариш масалалари бўйича) экспертизадан ўтказиш ва виза қўйиш;
- тузиладиган шартномаларнинг, келишув битимларнинг тайёр лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уларни тузатиш ва қайта ишлаш (зарур бўлганда);
- шартномалар, келишув битимлар, хатлар, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- ташқи иқтисодий битимлар (импорт шартномаси, экспорт шартномаси, уларга қўшимча келишувлар) лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- буйруқ, қарор, баённома ва бошқа локал меъёрий ҳужжатлар шунингдек хат, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- хат, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини уларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мослиги бўйича экспертизадан ўтказиш ва тузатиш;
- ваколатхонанинг аккредитациясини узайтирш билан боғлиқ ҳужжатларнинг лойиҳаларини, шу жумладан ваколатхона тўғрисидаги низомини, ишончномани тайёрлаш, шунингдек ЎзР ТИАИСВга йиллик ҳисоботларни тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш ва ЎзР ТИАИСВда аккредитацияни узайтириш бўйича жараённи кузатиб бориш;
- ЎзР ТИАИСВда ваколатхонанинг хорижий ходимларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ЎзР ТИАИСВда аккредитациядан ўтказиш бўйича жараённи кузатиб бориш;
- ҳуқуқий масалалар бўйича ёзма ахборот (аналитик) маълумотнома тайёрлаш;
- дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича даъво ишлари;
- мижоз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича турли давлат органларида мижоз манфаатларини ҳимоя қилиш;
- мижознинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича текширишларида қатнашиш.