Фирмларга юридик хизмат кўрсатиш.

«My Lawyer» адвокатлик фирмаси мутаҳассислари фирмалар (тижорат корхоналари)га юридик хизмат кўрсатиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатади. Фирмаларга юридик хизмат кўрсатиш ойлик тўлов асосида тижорат ташкилотларининг фаолиятини юридик жихатдан мунтазам равишда таъминлашдан иборат.

Фирмаларга юридик хизмат кўрсатиш борасида «My Lawyer» адвокатлик фирмаси мутаҳассислари қуйидаги хизматларни кўрсатадилар:
- мижоз фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар бўйича оғзаки маслаҳатлар бериш, шу жумладан телефон ва электрон почта орқали;
- шартномаларга виза қўйиш ёки юридик хулоса бериш;
- ташқи иқтисодий битимлар (импорт ва экспорт шартномалари, уларга қўшимча келишувлар) бўйича юридик хулосалар бериш;
- мижознинг буйруқларини (меҳнат, ишлаб чиқариш маслалари бўйича) экспертиза қилиш ва виза қўйиш;
- тузиладиган шартномаларнинг, келишув битимларнинг тайёр лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уларни тузатиш ва қайта ишлаш (зарур бўлганда);
- шартномалар, келишув битимлар, хатлар, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- ташқи иқтисодий битимлар (импорт шартномаси, экспорт шартномаси, уларга қўшимча келишувлар) лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- буйруқ, қарор, баённома ва бошқа локал меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, хат, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- хат, ариза ва мурожаатлар лойиҳаларини уларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мослиги бўйича экспертиза қилиш ва тузатиш;
- мижознинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, бундай ўзгартитиш ва қўшимчалар билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар мажмуи, шунингдек ваколатли органда уларни рўйхатдан ўтказишни тўлиқ таъминлаш;
- ҳуқуқий масалалар бўйича ёзма ахборот (аналитик) маълумотномалар тайёрлаш;
- дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича даъво ишлари;
- мижоз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича турли давлат органларида мижоз манфаатларини ҳимоя қилиш;
- мижознинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича текширишларида қатнашиш.