Юридик шахс филиалларини ташкил этиш

Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддаси).

Филиаллар агар қонунда бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги “Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлар филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилгандан бошлаб юридик шахс мақомини олади. Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлар филиаллари юридик шахс деб ҳисобланади.

Сиз томонингиздан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилиши лозим:
- юридик шахсни рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- юридик шахснинг таъсис ҳужжатларининг ҳамда уларга киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар нинг нусхалари;
- филиал раҳбар шахсларининг паспорт маълумотлари;
- филиалнинг почта манзиллари.

Юридик шахснинг филиалларини ташкил этиш бўйича хизматлар:
- филиалларни ташкил этиш масалалари бўйича маслаҳатлар;
- қарор ёки баённомалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- филиаллар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш;
- филиал раҳбарларига ишончномаларни тузиш;
- рўйхатга олувчи органга ҳужжатларни топшириш;
- рўйхатга олинган ҳужжатларни ишончнома бўйича олиш;

Тижорат юридик шахснинг филиалини рўйхатга олиш муддати – 2-3 кун.

ННТ филиалини рўйхатга олиш муддати – 1 ой.