Ҳуқуқий масалалар бўйича оғзаки ва ёзма маслаҳатлар

"My Lawyer" адвокатлик фирмаси мутаҳассислари фирма, ваколатхона ва ННТлар фаолиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган ҳуқуқий масалалар, шу жумладан корпоратив, меҳнат, солиқ, божхона, ташқи иқтисодий қонунчилик ва бошқалар юзасидан оғзаки ва ёзма маслаҳатлар бериш бўйича ҳуқуқуий хизматларни кўрсатадилар. 

Оғзаки ҳуқуқий маслаҳат "My Lawyer" адвокатлик фирмаси офисида кўрсатилади. Оғзаки маслаҳат олиш учун маслаҳат вақтини олдиндан келишиш керак. Оғзаки ҳуқуқий маслаҳат қиймати "My Lawyer" адвокатлик фирмаси мутаҳассиси маслаҳат учун сарфлайдиган вақтдан келиб чиқиб белгиланади.

Ёзма ҳуқуқий маслаҳат олиш учун "My Lawyer" адвокатлик фирмасига ҳуқуқий маслаҳат талаб қилинган масалаларни аниқ белгилаган ҳолда ёзма сўровнома юборилиши керак. Зарур бўлганда сўровномага маслаҳат бериладиган масалага тегишли ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

Ёзма маслаҳатлар қиймати масаланинг мураккаблиги ва "My Lawyer" адвокатлик фирмаси мутаҳассислари томонидан ёзма маслаҳат тайёрлашга зарур бўлган вақтдан келиб чиқиб белгиланади.