Юридик шахсларни қайта ташкил этиш

Юридик шахсларни қайта ташкил этиш рўйхатдан қайта рўйхатдан ўтказишнинг энг мураккаб жараёнларидан биридир.

Қайта ташкил этиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- қайта тузиш;
- бирлаштириш;
- қўшиб юбориш;
- бўлиш;
- ажратиб чиқариш.

Юридик шахсларни қайта ташкил этиш бўйича асосий қоидалар Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 4-бобида ўз ифодасини топган. Юридик шахсларни қайта ташкил этиш жараёнида уларга нисбатан алоҳида норматив-ҳуқуқий актлар қўлланилиши мумкин. Қайта ташкил этишнинг барча турлари ҳуқуқий ворислик масаласига, яъни тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар бир юридик шахсдан иккинчи юридик шахсга ўтишига олиб келиши сабабли бундай ҳуқуқ ва мажбуриятлар юридик нуқтаи назардан тўғри расмийлаштирилганига ва бухгалтерияда тўғрис акс эттирилганлигига алоҳида аҳамият бериш керак бўлади. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.

Юридик шахсларни қайта ташкил этишнинг алоҳида формалари, кўрсатилаётган хизматларимиз ҳақида сиз ушбу бўлимда батафсилроқ билиб олишингиз мумкин.