Юридик шахсларни ташкил этиш

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги илк ва муҳим қадамлардан бири – бу корхонанинг таъсис этилишидир. Шунинг учун, рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лозим даражада тайёрланганлиги ва қонун талабларига мувофиқлиги ниҳоятда муҳимдир. Баъзи ҳолларда биз шуни гувоҳи бўлмоқдамизки, айрим тадбиркорлар пулни тежаш мақсадида ёки бу соҳада ўз билимларини хаддан ортиқ баҳолаши сабабли, ҳамда ўз кучи билан барча рўйхатдан ўтказиш харакатларини ўз кучи билан амалга ошира олиши тўғрисидаги фикри сабабли фирмани рўйхатдан ўтказиш масаласига эътиборсизлик билан ёндашади. Айрим ҳолларда эса фирмани рўйхатга олиш масаласи ўз ишининг мутаҳассиси бўлмаган кишиларга (дилетантларга) топширилиб, натижада ҳужжатлар тайёр шаблонлар асосида, амалдаги қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг ҳисобисиз тайёрланишига олиб келинади. Бунинг натижасида барча ҳужжатларни қайтадан тайёрланишга тўғри келади ва эътиборсизликка йўл қўйган тадбиркорлар «хасис одам икки марта харажат қилади» деган фикр асосли эканлигини англайдилар.

Фирмани рўйатдан ўтказиш босқичида фирманинг номи, почта манзили тўғрисида тўхтамга келиш, фирмани таъсис этилиши тўғрисида қарорни, таъсис ҳужжатларини, муҳр эскизини тайёрлаш, рўйхатдан ўтказувчи органда рўйхатдан ўтказиш, муҳр ва бурчак штампини тайёрлаш, банкда ҳисоб рақамини очиш, меҳнат шартномаларини тайёрлаш ва бошқа хатти-харакатларни амалга ошириш лозим.

Шу билан бирга, рўйхатдан ўтказиш босқичигача қуйидаги масалаларга ойдинлик киритиш лозим:
- корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;
- фаолиятнинг айрим турлари бўйича Устав фонди миқдорига қўйиладиган талаблар;
- муайян ташкилий-ҳуқуқий шаклда корхонага бериладиган солиқ имтиёзлари;
- корхонанинг ижро этувчи органи тузилмаси ва бошқа масалалар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхоналар одатда қуйдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларда таъсис этилади:
- масъулияти чекланган жамият;
- акциядорлик жамияти;
- хусусий корхона;
- оилавий корхона;
- шўъба корхона.

Корхона устав фондида хорижий таъсисчининг иштирокига қараб фирмалар Қўшма корхона (ҚК) ёки Хорижий корхона (ХК) шаклида таъсис этилиши мумкин.

Шу билан бирга фаолиятнинг айрим турлари нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) шаклида амалга оширилиши мумкин.
Масалан, таълим соҳасидаги хизматларни кўрсатиш учун нодавлат таълим муассасасини таъсис этиш лозим. Агар бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда рўйхатдан ўтказиладиган бўлса, таълим фаолияти бўйича лицензияни олиш имкони чекланади.