Хўжалик судларида вакиллик

“My Lawyer” адвокатлик фирмаси юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини хўжалик судларида ҳимоя қилиш бўйича малакали юридик хизмат кўрсатади. “My Lawyer” адвокатлик фирмаси мутаҳассисларининг амалдаги қонунчиликни юқори даражада билиши ва турли тоифадаги ишлар (шартнома мажбуриятларини бажармаганлик бўйича низолар, қарздорлик ва жарималарни ундириш бўйича низолар, турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотларнинг иштирокчи (таъсисчи)лари ва акциодорлари иштирокидаги низолар, давлат органлари мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарор ва ҳаракатлари устидан шикоят бериш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш) бўйича суд жараёнларида иштирок этиш борасидаги бой иш тажрибаси мижозларнинг манфаатларини хўжалик судларининг турли инстанцияларида муносиб ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлайди.