Ҳакамлик судларида вакиллик

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган низолар улар ўртасида тузилган ҳакамлик битимларига мувофиқ ҳал этиш учун ҳакамлик судларига топширилиши мумкин.

“My Lawyer” адвокатлик фирмаси юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфатларини ҳакамлик судларида ҳимоя қилиш бўйича профессионал юридик хизматлар кўрсатади. “My Lawyer” адвокатлик фирмаси мутаҳассислари ҳакамлик судларига даъво аризасини тайёрлаш, ҳакамлик суди жараёнида мижоз манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳамда ҳакамлик суди қарорларини ижросини таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатади.