Банкротлик ишларида вакиллик

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида шундай ҳолатлар назарда тутилганки, тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судларига ихтиёрий ёки мажбурий тартибда ариза билан мурожаат қилиш мумкин.

“My Lawyer” адвокатлик фирмаси иқтисодий ночор корхоналарнинг кредиторларига банкротлик билан боғлиқ ишларда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий хизматлар кўрсатади.

“My Lawyer” адвокатлик фирмаси мутаҳассислари мажбуриятларни бажармаганлик бўйича ҳужжатларни таҳлил қилиш, қарздорни банкрот деб топиш бўйича судга ариза тайёрлаш юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар, ҳамда хўжалик судида кредиторнинг манфаатларини ҳимоя қиладилар. Бундан ташқари, “My Lawyer” адвокатлик фирмаси мутаҳассислари кредиторларнинг умумий йиғилишида кредитор манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин.