Шартномалар ва контрактларга юридик хулоса бериш

"My Lawyer" адвокатлик фирмаси шартномалар ва контрактларни, шу жумладан импорт ва экспорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш ва юридик хулосалар бериш бўйича профессионал хизматларни кўрсатади.

Хулоса олиш учун "My Lawyer" адвокатлик фирмаси мутаҳассисларига шартнома ёки контрактнинг лойиҳасини тақдим этиш керак. Шартнома ёки контрактни экспертизадан ўтказиш жараёнида амалдаги қонунчиликка мувофиқ келмайдиган муайян шартларни аниқланса, "My Lawyer" адвокатлик фирмаси мутаҳассислари бу шартларни мувофиқлаштириш бўйича зарур тавсиялар берадилар.