Лицензиялаш масалалари бўйича ҳуқуқий консалтинг

"My Lawyer" адвокатлик фирмаси юридик шахслар томонидан амалга оширадиган алоҳида фаолият турларини лицензиялаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Лицензия талаб қиладиган фаолият турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 12.05.2001 й. №222-2 сонли Қарори билан тасдиқланган.

"My Lawyer" адвокатлик фирмаси мутаҳассислари алоҳида фаолият турларини лицензиялаш тартиби ва ҳусусиятлари, лицензия берувчи органлар, лицензия талаблари ва лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўғрисида маслаҳат берадилар.