Солиққа тортиш масалалари бўйича ҳуқуқий консалтинг

"My Lawyer” адвокатлик фирмаси Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бўйича хизматлар кўрсатади, шу жумладан қуйидаги масалалар бўйича:

- солиққа тортиш объектларини белгилашни ҳуқуқий тартиби, солиқни тўлаш ва ҳисобот тақдим қилиш муддатлари;

- режали, режадан ташқари, муқобил ва қисқа муддатли текширувларни ўтказиш тартиби, шунингдек текширув жараёнида ҳужжатларни расмийлаштиришда солиқ тўловчининг ҳуқуқлари;

- солиқ тўловчини жавобгарликка тортишнинг асосланганлиги, шунингдек молиявий санкцияларни қўллашнинг қонунийлиги;

- солиқ органларининг мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиби.