Меҳнатга иод ҳужжатларнинг ҳуқуқий аудити

«My Lawyer» адвокатлик фирмаси кадрлар масалаларига оид ҳужжатларни ва ички регламентларни ҳуқуқий аудитдан ўтказиш бўйича малакали хизматларни кўрсатади. кадрлар масалаларига оид ҳужжатларни ва ички регламентларни ҳуқуқий аудитни ўтказиш жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:

- кадрлар масалаларига оид иш юритув амалга оширилишининг ҳолати ва тўғри юритилиши таҳлил қилинади;

- меҳнат шартномалари, кадрлар бўйича буйруқлар, тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар, ички тартиб қоидалари, иш ҳақини тўлаш тизимига оид низомлар, ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомлар ва мехнат масалаларига оид бошқа ички  (локал) норматив ҳужжатлар таҳлил қилинади ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади;

- меҳнат таътилларни бериш ва уларни расмийлаштиришга оид ҳужжатлар таҳлил қилинади;

- меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар экспертизадан ўтказилади ва меҳнат шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги қонун нормаларини бузиш ҳолатлари аниқланади;

- меҳнат интизомини бузиш ҳолатлари тўғри расмийлаштирилганлиги ва интизомий жазо чоралари тўғри қўлланилганилиги ўрганилади;

- ходимларнинг шахсий иш жилдлари тўлиқ ва лозим даражада юритилиши таҳлил қилинади;

- ҳуқуқий аудит натижалари бўйича кадрлар масалаларига оид ҳужжатларни такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилади.