Таъсис ҳужжатларнинг ҳуқуқий аудити
My Lawyer» адвокатлик фирмаси юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларини ҳуқуқий аудитдан ўтказиш бўйича малакали хизматларни кўрсатади. Таъсис ҳужжатларини ҳуқуқий аудити жараёнида қўйидагилар амалга оширилади:
- таъсис ҳужжатларнинг қоидалари амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги таҳлил қилинади;
- юридик шахснинг фаолиятида учрайдиган, аммо унинг таъсис ҳужжатларида тартибга солинмаган ҳуқуқий муносабатлар аниқланади ва таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
- таъсис ҳужжатлар таъсисчиларнинг талабларига мувофиқ келмайдиган қоидаларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, тасисчиларнинг юридик шахс ташкилий-ҳуқуқий шакли борасидаги фикрлари ўрнганилади, ва шу аснода таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
- таъсис ҳужжатлари келажакда низоларни, хавфни ва салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи қоидаларни аниқлашга қаратилган таҳлил амалга оширилади.