Хорижий компаниялар таъсис ҳужжатларнинг ҳуқуқий аудити

«My Lawyer» адвокатлик фирмаси чет эл юрисдикцияларда рўйхатдан ўтказилган хорижий юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларини ҳуқуқий аудитдан ўтказиш бўйича малакали хизматларни кўрсатади. Таъсис ҳужжатларини ҳуқуқий аудити жараёнида қўйидагилар амалга оширилади:

- таъсис ҳужжатларнинг қоидалари юридик шахс резидент бўлган давлатнинг қонунчилиги талабларига мувофиқлиги таҳлил қилинади;

- юридик шахснинг фаолиятида учрайдиган, аммо унинг таъсис ҳужжатларида тартибга солинмаган ҳуқуқий муносабатлар аниқланади ва таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

- таъсис ҳужжатлар таъсисчиларнинг талабларига мувофиқ келмайдиган қоидаларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, тасисчиларнинг юридик шахс ташкилий-ҳуқуқий шакли борасидаги фикрлари ўрнганилади, ва шу аснода таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

- таъсис ҳужжатлари келажакда низоларни, хавфни ва салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи қоидаларни аниқлашга қаратилган таҳлил амалга оширилади.