Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш

«My Lawyer» адвокатлик фирмаси интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича малакали хизматларни кўрсатади.  «My Lawyer» адвокатлик фирмасининг мутаҳассислари Ўзбекистон Республикаси Интеллектул мулк агентлиги қошидаги малакани ошириш бўйича махсус курсларда ўқишни тамомлаган. Бундан ташқари «My Lawyer» адвокатлик фирмаси республиканинг илғор патент вакиллари билан ҳамкорлик килиши кўрсатилаётган хизматларнинг юқори даражасини белгилаб беради.

Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича хизматларга қуйидагилар киради:

- товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, товарлар чиқарилган жой номларини рўйхатдан ўтказиш;

- ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш;

- ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларни рўйхатдан ўтказиш;

- интеллектуал мулк объектларига тааллуқли лицензия битимларини тузишни ҳуқуқий жихатдан кузатиб бориш;

- интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ўтказиш (воз кечиш) жараёнини ҳуқуқий жихатдан кузатиб бориш;

- муаллифлик ҳуқуқи объектларига тааллуқли муаллифлик битимларини тузишни ҳуқуқий жихатдан кузатиб бориш;

- интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларни амал қилиш муддатларини узайтириш бўйича кўмаклашув.