Карьера

"My Lawyer" адвокатлик фирмаси ўзининг ходимларига ўз имкониятларини ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун ажойиб шарт-шароитлар яратиб беради. Фирманинг ривожланиши ҳар бир ходимининг ривожланиши билан узвий боғлиқ, шунинг учун биз ходимларимизнинг малакали, мартабали ва шахсий ўсишида бевосита манфаатдормиз.

Биз ҳар бир ходимимизни қадрлаймиз ҳамда уларнинг профессионал ривожланиши ва ўсиши учун хар қанча вақтимизни ва кучимизни аямаймиз. Биз бир жамоа бўлиб ишлаймиз, шу туфайли ҳам ҳар бир ходимнинг нафақат шахсий ютуқларини, балки унинг шу жамоада ишлай олиш қобилиятини ҳам қадрлаймиз. Биз жамоамизда ақлли, истиқболли, меҳнатсевар, тил топишадиган, маъсулиятли ва ташаббускор, ҳамда жамоада ишлай оладиган инсонларни кўришдан доимо хурсандмиз.

Ҳозирги кунда "My Lawyer" адвокатлик фирмасида адвокат ва адвокат ёрдамчиси вакант лавозимлари мавжуд.
Агар сизда "My Lawyer" адвокатлик фирмасида ишлашга қизиқиш бўлса, қуйидаги электрон манзилимизга резюмени юборишингиз мумкин:

e-mail: info@mylawyer.uz