Низоларни медиация тартибида судгача ҳал қилиш

“My Lawyer” Адвокатлик фирмаси низоларни судгача медиация тартибида ҳал қилиш бўйича малакали юридик хизматларни кўрсатади. Бизнес соҳасида юзага келадиган низоларни ўзаро келишилган ҳолда ва иҳтиёрий равишда учинчи ҳолис тараф – медиаторни жалб этиш йўли билан судгача ҳал қилиш мумкин.

“My Lawyer” адвокатлик фирмасининг мутаҳассислари ўз зиммаларига медиатор вазифасини бажаришни олиб, вужудга келган низонинг қонунчилик доирасида ҳар томонлама оптимал ва ўзаро манфаатли ечимини топишга ёрдам берадилар.

Судгача медиацияни қўллаш тарафларга низони ортиқча суд харажатларисиз ва суд жараёнидаги кучли эмоционал ҳаяжонларсиз, ўзаро фойдали қарор ва ечимлар топиш йўли билан ҳал этишга ёрдам беради.