Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш

Ўз моҳиятига кўра таъсисчилар сафидан чиқиш / чиқарилиш МЧЖ фаолиятига тааллуқлидир. “Масъулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ жамият иштирокчиси бошқа иштирокчиларнинг розилигидан қатъий назар исталган вақтда ундан чиқиш ҳуқуқига эга. Мазкур моддага кўра жамиятдаги улуши ўн фоиздан кўп улушга эга жамият иштирокчиси жамиятнинг фаолиятини бузадиган ва уни қийинлаштирадиган иштирокчини чиқарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Жамиятдан чиқадиган ёки чиқариладиган иштирокчининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият унинг таркибидан чиқаётган ёки чиқарилаётган шахсга унинг улушининг ҳақиқий қийматини тўлашга ёки унга шу қийматдаги мулкни натура шаклида беришга мажбур.

Сиз тақдим этишингиз керак бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар:
1) Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
2) Таъсис ҳужжатларининг (Устав ёки таъсис шартномаси) ҳамда уларга киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусҳалари;
3) Юридик шахснинг оҳирги календар йил учун бухгалтерия ҳисоботлари;
4) Жамият таркибидан чиқувчи / чиқарилувчи таъсисчи (иштирокчи) тўғрисида маълумотлар. Иштирокчи суд тартибида жамиятдан чиқарилганда, бу ҳақдаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорининг нусхаси;
5) агар иштирокчи жамиятдан чиқиши / чиқарилиши натижасида иштирокчилар улушларининг тақсимоти ўзгарса, монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги, ҳамда қўшимча ҳужжатлар тақдим қилиниши мумкин.

Иштирокчилар таркибидан чиқиш / чиқарилиш натижасида юридик шахсни қайта рўйхатга олиш бўйича хизматлар:
- қайта рўйхатга олиш масалалари бўйича маслаҳатлар;
- қарор ёки баённомалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
- таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларнинг / янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларининг лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- иштирокчилар улушининг ҳақиқий қийматини аниқлаш ва уни тўлаш тартибини аниқлашда ёрдам;
- рақобат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акция (улуш)ни харид қилиш бўйича битимни тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги монополияга қарши органнинг қарорини олишда ёрдам;
- рўйхатга олувчи органга ҳужжатларни топшириш;
- рўйхатга олинган ҳужжатларни ишончнома асосида олиш.

Рўйхатга олиш муддати: 2-3 иш куни